ГЎЗАЛ бўлишнинг 10 сири: 1. Лабларингиз мафтункор бўлишини… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

ГЎЗАЛ бўлишнинг 10 сири:

1. Лабларингиз мафтункор бўлишини истасангиз, ширинсўз ва ростгўй бўлинг;
2. Кўзларим чиройли бўлсин десангиз, эзгуликка боқинг;
3. Қоматингиз расо бўлиши учун таомингиздан муштоқларга улашинг;
4. Сочларингиз жозибадор бўлишини истасангиз, кунига бир бора гўдакнинг қўлчалари уларни силашига имкон беринг;
5. Қатъиятли бўлиш учун ёлғиз эмаслигингизга ишонинг, Аллоҳга таваккул қилишни ўрганинг;
6. Инсон ҳамиша далда, кечириш, рағбат ва меҳрга эҳтиёж сезади. Ҳеч қачон ҳеч кимни эътиборсиз қолдирманг; 
7. Агар сизга ёрдам қўли керак бўлса, у ҳамиша сиз билан — ўз қўлингиз. Бир қўлингиз ўзингизга, иккинчиси бошқаларга ёрдам бериш учун эканини унутманг.
8. Аёл гўзаллиги қалбларда акс этади. Айнан қалб — Аллоҳнинг назаргоҳидир.
9. Чинакам гўзаллик суратда эмас, сийратда намоён бўлади.
10. Аёл гўзаллиги Аллоҳга итоат ва умр йўлдошининг ризолигида!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍30
2026 ж. 18 қазан 15,4 мың 171