Кутиш — тузоқ Тушуниш қийин: нега биз бой-бадавлат, бахтли яшашимиз… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

​Кутиш — тузоқ

Тушуниш қийин: нега биз бой-бадавлат, бахтли яшашимиз, янги иш очишимиз, ҳаётдаги яқинларимиз ёки жуфтимиз билан муносабатларни йўлга қўйишимиз кабилар учун фурсат келишини кутамиз?

🥀 Кутиш — бу тузоқ... Биз бизнес бошлаш учун қандайдир фоиз ставкалари кўтарилиши, иқтисодий аҳволимиз яхшиланишини, кимнингдир ўзгаришию парҳез бошлаш учун байрамлар ўтиб олишини кутамиз.

Ҳолбуки, вақт кутиб турмайди, фақат кетади. Ортда эса фақат иккиланишлар, ўйловлар билан бой берилган чалажон умр қолади, холос.

🥀 Шундай экан, эрта-индин деманг. Бугун бошланг! Саждага бош қўймоқчимисиз? Аллоҳ дилимга солади бир кун дейишни тўхтатинг. Бир кун — шу бугундир деб ҳаракат қилинг!

Бизнес очмоқчимисиз, маблағ ғойибидан келишини кутмасдан, ҳаракатни бошланг!

💫 Суюкли рафиқа, келишган жувон бўлишни истайсизми? Эртадан бошлайман деманг! Бугун онг остингизга шу ишни уддасидан чиқа олишингизни уқтиринг!

Кимдандир кечирим сўрашингиз ва ярашиб олишингиз керакми? Унинг бош эгиб келишини кутманг. Аксинча, ўзингиз боринг!

⚡️ Фурсат келишини кутманг!.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍29
October 12, 2026 14.8K 115
Кутиш — тузоқ Тушуниш қийин: нега биз бой-бадавлат, бахтли яшашимиз… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME