Ҳаёт нима? - Улкан бир бозор... Унда жамдир дилкаш, дилозор…

- Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

- Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

- Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

- Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

- Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

- Тоқатнингчи, борми баҳоси?
- Унга тенгдир Жаннат сабоси....

- Ота-она қандай мўъжиза?
- Сув ва ҳаво, шундай мўъжиза..!

- Дўсту-ёрга берарсиз таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

- Во ажабким, саволлар бисёр...
- Шархламоқчи? Сизда ихтиёр...


Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍36
2026 ж. 12 қазан 27,8 мың 564