Дуолари кабул бўлмаган
шогирд
Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб сўрабди
- Устоз дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай булябди экан?- деб сўради. Шайх :
- Ота - онанг борми деб сўради.
Шогирд йигит :
- Ҳа бор, Аллоҳга шукур ота - онам тирик, ҳаётлар. Шунда шайх:
- Мен сенга ота - онанг тирикми деб сўрамадим. Ота - онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота - онанг ҳам борми деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб:
- Йўқ, ота - онамни дуоларимда зикр қилмас эканман деб, нима учун дуоларим ижобат бўлмаётгани англаб еттим дея шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Изоҳ ва ўгит.
Э ота - онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим, сен туну - кун Аллоҳдан мол - давлат. бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангни соғлиғини сўрамайсан.
Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

33October 9, 2026 8.7K 13 158