БАХТ Соғлик тўсин уйингга, Хотиржамлик синч бўлсин, Бу беш кунлик… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

🍁  БАХТ

Соғлик тўсин уйингга,
Хотиржамлик синч бўлсин,
Бу беш кунлик дунёда,
Оилангиз тинч бўлин.
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Дуо олиб отангдан,
Кетсанг ҳар тонг ишингга,
Меҳр сочса волиданг,
Баҳор, ёз, куз, қишингда,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Эзса ширин, ташвиш ғам,
Рўзғоринг бекам бўлса,
Бир дастурхон устида,
Жигарларинг жам бўлса,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Ҳамроҳ бўлса ҳар доим,
Шукроналик туйғуси,
Ҳовлинг узра янграса,
Болаларинг кулгуси,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Юрсанг соғу саломат,
Тўлса каму кўстларинг,
Яхши ёмон кунингда,
Елка тутса дўстларинг,
Энг катта бахт шу дўстим.
🍁
Кўриб кўзлар қувонса,
Бахт иқболга ёрлигинг,
Кимлар учун бахт бўлса,
Бу дунёда борлигинг,
Энг катта бахт шу дўстим.

Хуршид Kарим


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍32👏2
October 4, 2026 33.7K 8 544