Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Ота-онанинг йиғлаши… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар:

“Ота-онанинг йиғлаши оқ бўлиш ва кабира гуноҳлардандир”
Бухорий ривоят қилган.

Фарзанд ота-она билан муомала қилишда қуйидаги одобларга риоя қилиш зарур:

– гаплашганда овозни баландлатманг;

– хўмрайиб тик боқманг;

– гаплашганда қўлни кўтарманг;

– гапларини бўлманг;

– гаплари нотўғри бўлса ҳам жеркиб берманг;

– муаммо ва ташвишларни айтиб безовта қилманг;

– кўнглиги ранжийдиган хабарларни, айниқса, бетоб бўлса, “Фалончи оламдан ўтди” каби гапларни айтманг;

– камчиликларини юзига солиб ранжитманг;

– гуноҳ бўладиган хатолари бўлса, мулойимлик билан тушунтиринг;

– улар билмаган дин аҳқомларини мулойимлик билан, жеркимасдан ўргатинг;

– улар ёнида болаларингизга қаттиқ гапириб, уриб-сўкманг.

Салафи солиҳ зотлардан бирлари бир йигитга насиҳат қила туриб, шундай дедилар: “Шуни билингки, қачон ота-онанг сен билан гаплашишганда “Аччиғи чиқиб қолмасмикин” ёки “безовта қилиб қўймасмикинман”, деб ҳадиксираб гапларини ўйлаб гапиришга ўтишса яъни сенга ёқадиган гапни топиб гапиришга уринишса, демак, сен уларга оқ бўлибсан”.

Ота-онага химат қилиш, уларга яхшилик қилиш, эъзозлаш жаннатга кириш учун энг катта восита.

Оғабек Қурамбаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍31😢13👏1
October 3, 2026 26.4K