ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР 1️⃣. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.(Оли Имрон сураси… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР

1️⃣. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.(Оли Имрон сураси 159-оят)

2️⃣. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)

3️⃣. Бошқаларга яхшилик қилинг.(Нисо сураси 36-оят)

4️⃣. Мутаккабир бўлманг.(Аъроф сураси 13-оят)

5️⃣. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)

6️⃣. Одамларга юмшоқ сўз айтинг.(Тоҳо сураси 44-оят)

7️⃣. Овозингизни пасайтиринг.(Луқмон сураси 19-oят)

8️⃣. Бошқаларни масхара қилманг.(Ҳужурот сураси 11-оят)

8️⃣. Ота-онага итоат қилинг.(Исро сураси 23-оят)

1️⃣0️⃣. Уларга “уфф” деманг.(Исро сураси 23-оят)

1️⃣1️⃣. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг.(Нур сураси 58-оят)

1️⃣2️⃣. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг.(Бақара сураси 282-оят)

1️⃣3️⃣. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)

1️⃣4️⃣. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг.(Бақара сураси 280-оят)

1️⃣5️⃣. Рибо (судхўрлик) қилманг!(Бақара сураси 275-оят)

1️⃣6️⃣. Пора берманг!(Бақара сураси 188-оят)

1️⃣7️⃣. Аҳдингизни бузманг!(Бақара сураси 177-оят)

1️⃣8️⃣. Омонатни адо қилинг!(Бақара сураси 283-оят)

1️⃣9️⃣. Ҳақни ботилга аралаштирманг!(Бақара сураси 42-оят)

2️⃣0️⃣. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг.(Нисо сураси 58-оят).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍51😢4👏1
October 2, 2026 28.8K