Эрим билан ажрашаман...
- Мен эрим билан ажрашмоқчиман, - деди аёл руҳшуноснинг ҳузурига келиб, - менсиз ёлғиз яшаб кўриб бир азоблансин! Шунда қадримда етади, ярамас!
- Бундай ҳолатларда, - гап бошлади кўпни кўрган руҳшунос, - барчага бир гапни айтаман: дарҳол ажрашманг. Аввалига эрингизга яхши гапиринг, хурматини жойига қўйинг, мазали таомлар билан сийланг ва меҳр кўрсатинг. Унга севишингизни такрор ва такрор айтинг ва кейин бирданига ажрашиш учун ариза беринг! Шунда қарорингиз унга қаттиқ зарба бўлади, шунда қадрингиз сезилади. Кўрасиз, у ялиниб ёлвориб ажрашмаслигингизни сўрайди.
Бир неча ойдан сўнг аёл руҳшуносни учратиб қолди. Руҳшунос берган маслаҳати ҳақда сўради.
- Ҳа, унга ортиғи билан ғамхўрлик қилдим!
- Яшанг! Энди бемалол ажрашсангиз ҳам бўлади.
- Қанақа ажрим? Мен эримни севаман, у ҳам фақат мени дейди. Бу ҳақда бошқа гапирманг...
Руҳшунос эса бу галги маслаҳати ҳам бир оилани сақлаб қолишга сабаб бўлгани учун ўзидан мамнун бўлибди.
📖 Telegram.me/IBRATLI
Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
43
3September 21, 2026 9K 2 54