ДЎСТЛИК ҲАҚИДА... Дўстлик – бу олди-берди ёхуд "сиздан угина, биздан… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

​​ДЎСТЛИК ҲАҚИДА...

Дўстлик – бу олди-берди ёхуд "сиздан угина, биздан бугина" дегани эмас. Ҳақиқий ва давомий дўстлик – бу айни қурбонликдир. Яъни, дўстингиз учун деярли ҳамма-ҳамма нарсангизни қурбон қиласиз: меҳр берасиз, оқибат қиласиз, алоҳида вақт ажратасиз, душманларидан ҳимоя қиласиз, моддий ва маънавий ёрдам берасиз ва ҳоказо... Эвазига эса ҳеч нарса кутмайсиз, умидвор бўлмайсиз. Мабодо, дўстингизга қилган қурбонликларингизнинг ўндан ёки юздан биригина қайтса ҳам асло ранжимайсиз. Борига шукр қиласиз. Энг аввало, ўша дўстингизнинг борига шукр қиласиз. Ҳозирги ҳолатимизга назар солсак, ўзимизни дўстлар учун қурбон қилишни эмас, кимлардир айнан биз учун қурбон бўлишларини хоҳлаяпмиз. Беришни эмас, олишни ўйлаяпмиз. Шунинг учун ҳам дўстларимиз кам, борларидан ҳам кўнгил тўлмайди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг
"Олувчи қўлдан берувчи қўл афзалдир" деган маънодаги ҳадислари бор. Камина шу ҳадисни дўстлик бобига ҳам тааллуқли жойи бўлса керак, деб ўйлайман. Сиз бераверинг, Аллоҳ таоло сизга бераверади. Эскиларнинг "Берган – Худога ёқибди", деган гапи бор. Бирор амалимиз Аллоҳга ёқиб қолса, икки дунёмиз ҳам гуллаб кетишиши тайин... Шундай экан, Аллоҳга ёқадиган ишларни канда қилмайлик дўст...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍26👏1
September 12, 2026 16.5K 229