ЯХШИ ОДАМЛАР Қўлини дуога очганларимсиз, Ғийбату тухматдан… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

ЯХШИ ОДАМЛАР

Қўлини дуога очганларимсиз,
Ғийбату тухматдан қочганларимсиз,
Меҳрини нур қилиб сочганларимсиз,
Фаришта кабисиз, яхши одамлар.

Ҳаста бўлганимда гиёҳдек ўсди,
Ҳасадгўй кимсанинг йўлини тўсди,
Ҳамон ёдимдадир, эҳ ўша дамлар
Фаришта кабисиз, яхши одамлар.

Баъзан ёш кўраман кўзларингизда,
Эзгу шиор бордир сўзларингизда
Бир бор суҳбат қурсам кетгайдир ғамлар,
Фаришта кабисиз, яхши одамлар.

Ёмоннинг заҳридан панд еган дўстсиз
Хулқ ва одобидан қанд еган дўстсиз,
Мен таъзим қиламан сизларга сўзсиз
Фаришта кабисиз яхши одамлар.

Кўришсак ҳамиша ёруғ юз билан,
Ҳол-аҳвол сўрайсиз эзгу ҳис билан,
Билингиз, Шоира доим сиз билан,
Фаришта кабисиз яхши одамлар.


Шоира Тўлаганова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍24👏2
September 12, 2026 9.6K 278