Инсонда танловлар кўп.
Қайсидир танловларингиз сабаб бугунги ҳолатдасиз. Ҳолатингиз сизга ёқадими йўқми бу аҳамиятсиз. Чунки шу ҳолатни сиз яратиб келгансиз. Қайта-қайта танловлар, ўз истагини аниқ билмаслик ёки танловни бировга юклаш яхшилик келтирмайди.
Сизни бору йўғингиз шу танловларингиз. Ҳаёт жуда қисқа аммо лаҳзалар узун. Баъзан шу лаҳзаларни шунчаки яшаб умримизни ўтказиб юборамиз. Ўзингизга савол беринг. Шу ҳолатимда яшаб ўтишга розиманми?
Ниманидир ўзгартириш имкони берилса нимани ўзгартирган бўлардим?
Қайта туғилиш имкони берилса яна шундай яшашни танлармидим?
🥀 Қийин, аммо ҳаётингизни таҳлил қилиб сабоқ излашга арзийдиган саволлар...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

24
3September 8, 2026 3.9K 15 43