ҲАР КУННИ ХУДОДАН СОВҒА ДЕБ БИЛИНГ...
Ғам билан қарасанг тундай бу дунё
Жилмайиб қарасанг кундай бу дунё
Қандайин қарасанг шундай бу дунё
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Ғамларга сарфламанг юракнинг кучин
Тангрига қолдиринг ёмонлар ўчин
Сизни яхши кўрган яхшилар учун
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Қаранг бу кунларга кимлар ҳозир зор
Сиздан ҳам мушкули, аянчлилар бор
Кулинг, топилмасин сиздан бахтиёр
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Зулматга термулманг, ой томон боқинг
Дарёларга боқинг сой томон боқинг
Сизни мафтун қилар жой томон боқинг
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Ёмонмас, яхшилар ёнида бўлинг
Сизни суйганларнинг жонида бўлинг
Доим бахтлиларнинг сонида бўлинг
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Мактуба Шайдо
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
56September 8, 2026 32.2K 13 1.6K