Қўшним уч фарзанди билан квартирада ижарада туради. Уйга эрта… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

📖 Қўшним уч фарзанди билан квартирада ижарада туради. Уйга эрта қайтганимни билса, дарров чиқади. Гаплашамиз. Қайси мавзуда суҳбат бошласак ҳам, охири бир нарсага, унинг ҳаётдан, тақдирдан нолишига бориб тақалаверади. Менга ҳавас қилишини айтади. Ишингиз бор, уйингиз бор, ва ҳаказо...
– Аслида мен сизга ҳавас қиламан,- дедим.
– Нега?-деди ҳайратланиб. - Мени нимам борки сиз ҳавас қилсангиз? -деди қизишиб.
– Онангиз бор-дедим... Менда эса йўқ... Мен сиз ҳавас қилаётган ишимни ҳам, уйимни ҳам, ҳуллас ҳамма нарсамни онамни бир кунлик ҳаётига алишган бўлардим-деб йиғлаб юбордим....

Жаҳонгир АХМEДОВ,
кинорежиссёр


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😢22👍7
September 6, 2026 7K 1 70