ДУО ҚИЛАЙЛИК Етса раҳмат етмаса узр дедилар Яхши дуо дилга ҳузур… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

​​ДУО  ҚИЛАЙЛИК

Етса раҳмат етмаса узр дедилар
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож
Топмасак ёрдам беришга илож
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Дуо қилмоқдикни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
telegra.ph/file/30d99705a747db6b3c9a9.mp4
t.me/ibratli/79651Translating to English…
👍14👏6
September 4, 2026 21.6K 10 609