ИБРАТЛИ_ДУНЁ саҳифаси #Ибратли_суҳбатдошлар груҳи аъзолари ҳаққига… — ИБРАТЛИ ДУНЁ — TG.ME

​​#ИБРАТЛИ_ДУНЁ саҳифаси
#Ибратли_суҳбатдошлар груҳи аъзолари ҳаққига ДУО

Эй Аллоҳ! Ўша бандангга ўқиганларини тушуниб, амал қилишини насиб эт!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қил!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фақир бўлса, саховатли бой қил!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг бемор бўлса, комил шифо бер!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мусибатга учраган бўлса, сабр бер ва мусибатини арит!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг қарздор бўлса, нажот бер!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мазлум бўлса, нусрат бер!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг илм талабида бўлса, фойдали илм бер!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фарзанд талабида бўлса, солиҳ-солиҳа зурриёд ато қил!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг оила қурмоқчи бўлса, яхши жуфт ато эт!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг қалбини хотиржамлик ва ризо билан тўлдир ҳамда иймон нури ила мунаввар қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айла!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг юзини саодат билан чароғон қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг тилини зикрингга машғул қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг оиласини ибратли оила қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг иймон билан ўтганларини раҳматингга ол!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг гуноҳларини мағфират эт ва жаннатингга кирит!

Эй Аллоҳ! "Омин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд эт!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
telegraph.controller.bot/files/1009404412/CgACAgIAAxkBAAIsFGlpqPNThLairH2LFkMmp6XQtDlqAAIaBAACFkwxSGa2jJ2bAAHKhDgE
👍41
September 4, 2026 11.9K 10 235