📖 ХИКМАТЛАР
📖 Улуғлар ҳузурида сергак бўлинг ва ўзингизга лойиқ сўз сўзланг.
📖 Ўз юкингизни бировнинг елкасига ортманг. Бадфеъл одам билан дўстлашманг. Ҳақ сўзни буюк деб билинг.
📖 Олижанобликни одат қилинг. Хасисликдан узоқ бўлинг. Ноаҳиллар билан суҳбатдош бўлманг.
📖 Ёрдамни олижаноб одамлардан сўранг. Ваъдангизга вафо қилинг.
📖 Сиздан умидвор бўлганларни ноумид қилманг. Бировнинг айбини қидирманг.
📖 Вафодор дўстлар билан алоқани узманг.
📖 Давлатли, неъматли бўлган вақтингизда дўстларни ёдга олинг. Душманингизни кичик деб ҳисобламанг.
📖 Қишда битадиган ишни ёзга, бугунги ишни эртага қолдирманг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22