📖 ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ
📖 Инсон умр бўйи нафсининг хуружларини бардош билан енгиш орқали улуғ синовдан ўтади. Унутмайлик, нафс хуружи кўпинча “ёқимли” бўлади.
📖 Жамиятни пароканда қилувчи ҳар қандай иллат илоҳий меъёрларни менсимаслик натижасидир.
📖 Олди олинмаса, кибр, манманлик, таъма каби иллатлар юқумли касалликдай тез ва кенг тарқалади.
📖 Ҳаммада худбинлик бор, бироқ уни енгиш даражаси ҳар кимда ҳар хил.
📖 Олчоқ одамнинг аҳволи тузалмас дардга чалинганникидан юз чандон оғир.
📖 Хатоларидан хулоса чиқармаганнинг боши балодан чиқмайди.
📖 Фикр ақлга эшдир, танбал хорликка хешдир.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

40