ЁТОҚ ОСТИДА😨...
Болалигимда ётоғимнинг остида маҳлуқ яшашидан қўрқардим.
Йиллар ўтиб бу қўрқувни унутдим.
Бир кеча телефонимни ўйнаб ётгандим. Хонага бирдан кирган акамни кўриб қўрқиб кетиб, қўлимдан телефоним тушиб кетди. Ётоқ тагига тушиб кетди шекилли..
Акам ҳайрли тун тилаб чиқиб кетди. Телефонимни олиш учун қўлимни пастга узатдим. Ётоқ тагини пайпасладим.
Телефонни топдим.
Аммо яна бир қўл телефонни менга узатганди. Ётоқ тагида кимдир бор эди. Қотиб қолганимни кўриб қўлларимни силади.... 😶🌫
