ج: post #9683 — TG.ME

ХИЁНАТ


  Имом Бухорий ва имом Муслим роҳимаҳуллоҳлар ўзларининг "Саҳиҳ"ларида келтиришади:
   "Саҳобийлардан Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу охирги беморлигида уни кўргани Убайдуллоҳ ибн Зиёд  кирди. Маъқал унга деди:
- Мен Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис эшитганман, агар яна яшашимни билсам уни айтмас эдим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ кимни бир қавмга бошлиқ қилса, сўнгра у қавмига хиёнат қилган ҳолда вафот қилса Аллоҳ уни дўзахга киритади!".

    Давлат раисидан тортиб оила каттасигача ҳамма бошлиқдир.
   Агар хотинингизнинг беҳаё кийимлар кийишига жим турсангиз демак унга хиёнат қилаяпсиз.
   Агар қизингизнинг ҳижобига бепарво бўлсангиз демак унга хиёнат қилаяпсиз.
   Ўғлингизнинг намоз ўқишига бепарво бўлсангиз демак унга хиёнат қилмоқдасиз.
   Қизингизни гўзал хулқли йигитга эмас, пули кўп йигитга берсангиз демак унга хиёнат қилибсиз.

   Ҳақиқий муҳаббат аҳбобларингизни дўзахга киришларидан қўрқишингиздир!
December 5, 2024 666 3