Муҳими олдинда бўлиш эмас, муҳими тўғри йўлда бўлишдир! Ҳақ йўлда қул бўлиш ботил йўлда подшоҳ бўлишдан яхшироқдир! Абу Жаҳл ўз қавмида пешқадам эди, аммо, у бузуқ бош эди! Қорун бойликда тенгсиз эди, лекин у бойлигини фақат бузғунчилик учун ишлатди! Фиръавн эса қиёмат куни ўз издошларини албатта дўзахга бошлаб боради! Энг муҳим нарса — йўналиш. Тезлик эмас, балки қаерга кетаётганимиз муҳим! Аллоҳ сари йўл олган карвон, ҳатто секин бўлса ҳам, манзилга етади. Агар манзилга ета олмаса ҳам бу муаммо эмас. Чунки Аллоҳ томон бориладиган йўлда вафот этишнинг ўзи ҳам манзилга етишдир аслида! Лекин Аллоҳдан узоқлашган карвон, қанчалик тез юрмасин, фақат Ундан узоқлашиб боради холос! Демак аввал йўналишингизни тўғриланг. Сўнгра, сафар бошлайсиз!!!
Муҳими олдинда бўлиш эмас, муҳими тўғри йўлда бўлишдир! Ҳақ йўлда қул… — Bibirajab Abdulaziz || Hanafiy xonim — TG.ME
May 27, 2025 1.5K 3 9