Namuna tekstlar👉 1️⃣Онажон, мен бугун ўзимга ишонадиган инсон бўлиб улғайган бўлсам, бу аввало сиз менга ишонганингиз сабабли. Ҳар бир орзумга “Албатта эришасан ўғлим” деб далда берганингиз ҳали ҳам ёдимда. Мен эришган ҳар бир ютуқда меҳнатим бордир, лекин унга йўл очган сизнинг дуоларингиздир. Менинг бахтим учун сиз қанча бор қўл очиб Аллоҳга илтижо қилганингизни фақат Ўзи билади. Аллоҳ сизга икки дунё саодатини насиб қилсин, онажоним. 2️⃣Онажон, баъзида одамлар мени мақташади. Лекин мен яхши биламанки, бу мақтовларга энг муносиб инсон сизсиз. Чунки менинг ортимда ҳеч ким кўрмаган меҳнатингиз ва дуоларингиз бор. Менга доим “қўлингдан келади” деб ишонч берган ҳам сиз эдингиз. Шу ишончингиз бутун умримга куч бўлиб келяпти. Раҳмат сизга. 3️⃣Онажоним, баъзан инсон кечирим сўрашга кеч қолади. Мен ҳам бу гапларни анча олдин айтишим керак эди. Болалигимда қилган ҳар бир ноўрин ишим учун сиздан узр сўрайман. Биламан, меҳрибон юрагингиз мени аллақачон кечирган. Лекин барибир ўз оғзим билан айтишни истадим. Мени кечиринг, онажон. 4️⃣Сизнинг меҳрингизни бошқа ҳеч қаердан тополмайман, онажон. Ҳар бир дуонгиз, ҳар бир яхши тилагингиз ортида қанча муҳаббат борлигини энди кўпроқ тушуняпман. Шунинг учун ҳам сиз мен учун барча оналардан кўра яхшироқсиз. Менинг ҳаётимда сиздай инсон борлиги энг катта бахтим. Аллоҳ сизга узоқ умр ва соғлик берсин. 5️⃣Онажон, ҳаётимдаги энг катта бойлигим сизсиз. Дунёда қанча яхши оналар бўлмасин, мен учун энг яхшиси доим сиз. Сиз мени боримча яхши кўрган ягона инсонсиз. Шунинг учун ҳам Аллоҳга сиз учун беҳисоб шукр айтаман. Мен учун сиздан қадрлироқ инсон йўқ. 6️⃣Онажон, ҳамманинг онаси ўзи учун энг азиз ва энг яхши эканини биламан. Лекин мен учун сиздан яхшироқ инсон йўқ. Сизнинг меҳрингиз, дуоларингиз ва сабрингиз менга бутун дунёдан қиммат. Аллоҳга ҳар куни сиздек она бергани учун шукр қиламан. Мен энг яхши фарзанд бўлолмаган бўлсам ҳам, сиз барибир дунёдаги энг яхши онасиз. 7️⃣Она, баъзан сиз мендан меҳрли гап кутган пайтларингиз ҳам бўлгандир. Афсуски, мен уни айтишга шошилмаганман. Аммо бу сукут ортида жуда катта муҳаббат яширин эди. Сиз менинг ҳаётимдаги энг қадрли инсонсиз. Сизни яхши кўришдан ҳеч қачон чарчамайман. 8️⃣Онажон, сизга “яхши кўраман” деган гапни кўпроқ айтишим керак экан. Вақт ўтган сари буни янада кўпроқ тушуняпман. Мен ҳар доим ҳам ҳисларимни очиқ айта олмаганман. Аммо сизга бўлган меҳримни ҳеч нарса ўзгартира олмайди. Ўғлингиз сизни дунёларча яхши кўради она. 9️⃣Онажон, баъзан ўғил фарзандлар ҳиссиётини кўрсатишга уялади. Мен ҳам шундай бўлганман. Лекин бу сизга бўлган муҳаббатим камлигини англатмайди. Аксинча, ҳар куни сиз учун дуо қилиб яшайман. Сизни яхши кўришимни сўзлар билан эмас, бутун қалбим билан ҳис қиламан. 1️⃣0️⃣Онажон, эҳтимол мен сиз эшитишни истаган гапларни кам айтгандирман. Бунинг учун мени кечиринг. Лекин ҳар бир қилган меҳнатингиз, ҳар бир меҳрингиз учун қалбимда чексиз миннатдорлик бор. Сизга бўлган муҳаббатимни сўзлар билан тўлиқ ифода этиш қийин. Мен учун сиз дунёдаги энг азиз инсонсиз. Сизни жуда яхши кўраман. Kanalimiz: @hadiyabop Biz bilan bog’lanish: @hadiyabop_menejer
Namuna tekstlar👉 1️⃣Онажон, мен бугун ўзимга ишонадиган инсон бўлиб… — Hadiyabop Oilasi — TG.ME
July 6, 2026 356 6