Тишларни кўриб ювиш учун камерали тиш чўткалари тақдим этилди Dyson… — Gorizont — TG.ME

Тишларни кўриб ювиш учун камерали тиш чўткалари тақдим этилди

Dyson компанияси тишдаги чала тозаланган жойларни ўзи аниқлайдиган, у ерга сув оқимини йўналтирадиган ва барча маълумотларни смартфонга узатадиган янги тиш чўткасини тақдим этган.

Камера сониясига 28 кадрни таҳлил қилиб, тишлар орасидаги бўшлиқларни аниқлайди. Чўтка 0,1 сониядан кам вақт ичида ўша жойга оғиз чайиш воситаси оқимини йўналтиради.

Тизим тишларнинг 470 мингта тасвири асосида ўқитилган, дастурий таъминот эса 16 миллионга яқин код қаторини ўз ичига олади.

Чўтка нархи – 499 доллар, сотувлар бугун, 1-cентябрдан бошланган.

Батафсил Gorizontда...
🗿90👍64❤55😁45🔥5🎉1💯1
September 1, 2026 35.8K 130