🇳🇴 iPad’лар Норвегияда болаларнинг китоб ўқишини камайтириб юборди. Энди мамлакат вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилмоқда - The Times
Мақолада айтилишича, 2016 йилдан Норвегия мактабларида рақамли таълимга жуда катта урғу берилган. 5 ёшли болалар мактабга кирганда iPad билан таъминланган, айрим ҳолларда қурилмаларда етарли назорат ҳам бўлмаган. Шу билан бирга, синфларда қоғоз китоблардан фойдаланиш камайган. Болаларда саводхонлик даражаси жуда тушиб кетган, улар оддий матнларни ҳам ўқий олмайдиган бўлиб қолишган. Бундан ташқари, луғат бойлиги ҳам пасайиб кетган.
Ҳукумат хатосини тушуниб, бошланғич синфлардан iPad’ларни олиб қўйишди. Мактабларда смартфонлардан фойдаланиш чекланди, китоб билан ўқитишга эътибор яна кучайтирилди.
Батафсил Gorizontда...
294
117
81
14
6
4
4August 30, 2026 58.6K 171