Сўнгги бир неча кун ичида Украинада нафақат энергетика ва саноат объектлари, балки йирик озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва логистика объектлари ҳам зарар кўрди.
27 августда Киев вилоятида машҳур Roshen компаниясининг тайёр маҳсулотлар сақланадиган йирик омбори вайрон қилинди. Шу куни Fora супермаркет тармоғи фойдалана бошлаган янги логистика омбори ҳам зарбага учради. Reuters маълумотига кўра, сўнгги ҳужумлар Украинадаги озиқ-овқат логистикасига жуда катта зарар етказган.
28–29 августда Киев вилоятида ўндан ортиқ омбор бинолари зарарлангани хабар қилинди. Улар орасида озиқ-овқат ва чакана савдо тармоқларига хизмат кўрсатадиган объектлар ҳам бор. Украина қишлоқ хўжалиги вазири сўнгги ҳужумлар натижасида замонавий озиқ-овқат сақлаш инфратузилмасининг катта қисми зарарланганини айтган.
Бугун, 30 август куни, Николаев вилоятидаги Sandora компаниясининг ишлаб чиқариш мажмуаси №2 ҳудудида кучли ёнғин чиққан. Sandora — Украинадаги машҳур шарбат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб, PepsiCo таркибига киради.
Яъни сўнгги кунлардаги ҳужумларнинг яна бир муҳим жиҳати — Украинанинг товар сақлаш, тарқатиш ва озиқ-овқат таъминоти инфратузилмаси жиддий босим остида қолмоқда. Бу оддий омбор масаласи эмас. Омборлар ва логистика марказлари йўқ қилинса, маҳсулотни заводдан дўконга етказиш қийинлашади, таъминот занжири узилади. Россия Украина иқтисодини издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
Батафсил Gorizontда...






