ЎН БЕШ КУНДАН КАМ МУДДАТГА КЕЛГАН МУСОФИРНИНГ НИЯТИ ЎЗГАРСА, НАМОЗИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?
#мусофир
❓ 2223-САВОЛ: Мусофир 15 кунга қолмасдан юртига қайтишни ният қилиб сафарга чиқсаю, маълум бир сабаб билан сафари 15 кундан ортиб кетса, ўша 15 кундан бошлаб намозни тўлиқ ҳолда ўқийдими? Аввалги кунларнинг қазосини ўқиб қўядими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бор. 15 кундан кам муддат туришни ният қилган мусофир эртага кетаман, индинга кетаман деб турадиган кунлари чўзилиб кетса, бу ҳолатда намозини қаср қилиб ўқишда давом этади.
Агар 15 кундан кам муддатни ният қилиб келгандан кейин яна маълум кунлар қолиши аниқ бўлиб қолса, шу аниқ бўлган вақтдан юртига қайтадиган кунгача бўлган муддатни ҳисоблайди. Агар қоладиган кунлари 15 ва ундан кўп бўлса, аниқ бўлган вақтдан бошлаб намозларни тўлиқ ўқишни бошлайди. Аввалги қаср қилиб ўқиган намозларини қазосини ўқимайди.
Агар қоладиган кунлари 15 кундан кам муддат бўлса, гарчи келган вақтдан бошлаб ҳисоблаганда 15 кундан ошиб кетса ҳам, қаср ўқишда давом этаверади. Масалан, 12 кун тураман деб ният қилиб келгандан кейин ўнинчи куни яна 10 кун қолиши аниқ бўлиб қолди. Бу ҳолатда кейинги кунлар 10 кун бўлгани учун қаср ўқишда давом этади. Чунки қоладиган кунлари 12 кунни ташкил этмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
https://t.me/FATH_UZ_RASMIY











