Рамаллоҳдаги Нидерландия дипломатлари Исроил берган дипломатик имтиёзлардан маҳрум бўлади
Ғарбий Соҳил, Шарқий Қуддус ва Голан тепаликларидаги Исроил манзилгоҳларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилиш ва сотишга қўйилган тақиқ кучга кирганидан сўнг, Исроил Рамаллоҳда фаолият юритаётган Нидерландия дипломатларига уларга берилган дипломатик ҳужжатларни қайтариш учун етти кун муҳлат берди. Шундан кейин ушбу ҳужжатларга боғлиқ дипломатик дахлсизлик ва имтиёзлар ўз кучини йўқотади.
Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар бу қарорни шундай изоҳлади: агар Нидерландия фаластинликлар билан ишламоқчи бўлса, буни Фаластин маъмурияти ҳудудидан туриб амалга ошириши, бунинг учун Исроил дипломатик мақомидан фойдаланмаслиги керак.
https://t.me/FaIastin

22
1September 28, 2026 568 1