Ғазода қарийб 100 нафар шаҳид, жумладан 70 нафар бола сўнгги манзилга… — Live Quds | Breaking — TG.ME

Ғазода қарийб 100 нафар шаҳид, жумладан 70 нафар бола сўнгги манзилга кузатилди

Ғазо шаҳридаги Аз-Зайтун маҳалласида вайрон қилинган уйлар харобалари остидан Фуқаролик мудофааси ходимлари томонидан олиб чиқилган қарийб 100 нафар фаластинлик, жумладан 70 нафар боланинг жаноза маросими ўтказилди.

Фаластин байроқларига ўралган кафанлар, уларнинг устига қўйилган суратлар ва атрофда ёниб турган шамлар остида Ғазо ўз фарзандлари билан видолашмоқда.

Фожиа кўламини ифодалашга сўз ожиз қоладиган манзара…

https://t.me/FaIastin
😢28👎1💔1
September 5, 2026 869 3