Ғарбий Соҳилда кўчманчи яҳудийлар таъзияга кетаётган фаластинликларга ваҳшийларча ҳужум қилди
Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Ал-Муғаййир шаҳарчасининг ғарбий кириш қисми яқинида шаҳидларнинг оилаларига таъзия билдириш учун кетаётган беш нафар фаластинлик, жумладан кексалар ва ёшлар 10 нафардан ортиқ кўчманчи яҳудий томонидан қаттиқ калтакланди.
Ҳужум оқибатида кексалар турли даражада жароҳатланди, уларнинг автомобилига зарар етказилди. Жароҳатланганларни қутқариш учун етиб келган тез ёрдам машинаси ҳам ҳужумга учради ва хизмат вазифасини бажараётган тиббий ходим жароҳатланди.
Манбага кўра, босқинчи Исроил кучлари ҳужум пайтида воқеа жойида бўлганига қарамай, уни тўхтатиш учун чора кўрмаган.
https://t.me/FaIastin
17
1
1September 5, 2026 759 5
