🔺Навоий вилоятида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш бўйича ўртача бали 93,2 баллдан 112,8 баллга кўтарилди. Бу ўтган йилга нисбатан 19,6 балллик ўсиш қайд этилганини англатади.
🔻Ҳудудлар кесимида Зарафшон шаҳри 128,05 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Қизилтепа тумани 122,65 балл билан иккинчи, Навоий шаҳри эса 119,72 балл билан учинчи натижани қайд этди.
🔸Ўртача баллнинг энг катта ўсиши Ғозғон шаҳрида кузатилди — 35,6 балл. Шунингдек, Томди туманида 30,9 балл, Навбаҳор туманида эса 23,69 балллик ўсишга эришилди.
🔗Батафсил инфографикада.
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
