4 курс талаба «Тарбия» фанидан дарс ўтишга ҳақлими? Cавол: Педагогика… — eMaktab.uz — TG.ME

4 курс талаба «Тарбия» фанидан дарс ўтишга ҳақлими?

Cавол:

Педагогика йуналишида 4 курс талаба Тарбия фанидан дарс утишга хаклими?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарори 3-иловасининг 8-бандига кўра, педагогика йўналишида ўқиётган талабалар 3-курсдан бошлаб умумтаълим мактабларида педагогик иш олиб бориши мумкин.

Демак, 4-курс талабасини ўқитувчи сифатида ишга қабул қилишга рухсат берилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 422-сон қарорининг 5-бандида «Тарбия» фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган қуйидаги таълим йўналишлари аниқ кўрсатилган:
бошланғич таълим;
тарих;
тарих ўқитиш методикаси;
филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили;
ўзбек тили ва адабиёти;
миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими;
педагогика ва психология;
диншунослик ва исломшунослик;
психология (дин социопсихологияси).

Шунингдек, қарорнинг 3-бандига кўра, мактаблардаги бошланғич таълим, миллий ғоя ва ҳуқуқ, тарих ҳамда диншунослик мутахассислигига эга ўқитувчилар учун «Тарбия» фанидан мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилиши белгиланган.

Шу сабабли, агар 4-курс талабаси айнан юқоридаги йўналишлардан бирида, масалан, «Педагогика ва психология» йўналишида таҳсил олаётган бўлса, унинг таълим йўналиши «Тарбия» фанига мос ҳисобланади ва 275-сон қарор асосида мактабга ишга қабул қилиниб, ушбу фандан дарс бериши мумкин.

Агар маълумотномада фақат бошқа педагогик йўналиш кўрсатилган бўлса, унинг 422-сон қарордаги рўйхатга мувофиқлиги алоҳида текширилади. Яъни «педагогика соҳасида ўқийди» деган умумий маълумот эмас, ОТМ маълумотномасидаги аниқ таълим йўналиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
ВМнинг 275-сон қарори | ВМнинг 422-сон қарори

eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz
❤1
September 9, 2026 882 11