Ўқитувчи ўриндошликда ишлаганида унга иш ҳақи нечи фоиз тўланади?… — eMaktab.uz — TG.ME

Ўқитувчи ўриндошликда ишлаганида унга иш ҳақи нечи фоиз тўланади?

Савол:

Ассалому алейкум укитувчи уриндошликда ишлаганида унга иш хакки неччи %да туланиши керак бизда 50%берилади бу тугрими?

ЖАВОБ:

Ўриндош ўқитувчига фақат ўриндошлиги учун иш ҳақини автоматик равишда 50 фоиз қилиб белгилаш тўғри эмас.

Меҳнат кодексининг 244 ва 438-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарорига 3-илованинг 3-бандига кўра, ўриндошнинг иш ҳақи ишлаган вақти ёки бажарган иш ҳажмига мутаносиб равишда тўланади.

НИЗОМ (3271) бўйича бир ставкали ҳафталик дарс юкламаси:
🔹 бошланғич синфларда — 18 соат;
🔹 юқори синфларда — 20 соат.

Ўриндош ўқитувчи, одатда, ушбу меъёрнинг ярмича — бошланғич синфларда 9 соат, юқори синфларда 10 соатгача дарс ўтиши мумкин. Агар айнан ярим ставка ишласа, иш ҳақи тўлиқ тариф ставкасининг 50 фоизига тенг чиқиши мумкин. Аммо 50 фоиз ўриндошлик учун белгиланган алоҳида чеклов эмас.

Агар дарслар соатбай ҳақ тўлаш тартибида расмийлаштирилган бўлса, 3157-сон низом қўлланади: ҳар бир дарс соати учун тегишли базавий лавозим маошининг 1,20 фоизи тўланади. Мазкур соатбай ҳақ таркибига таътил пули киритилгани сабабли, алоҳида таътил пули ҳисобланмайди.

Демак, сизга берилган дарс соатлари ва малака тоифангизга мос тариф ставкаси асосида ҳисоб-китоб қилиниши керак. Бухгалтериядан ёзма ҳисоб-китоб талаб қилинг.

eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz
❤1
September 9, 2026 545 13