Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик… — eMaktab.uz — TG.ME

❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

➖ Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

➖ Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

➖ Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz
❤2
September 7, 2026 1.6K 13