Айрим туманларда электр 2 соатгача мажбурий чекланди Ҳозирги кунда… — DOMO – kommunal ilova — TG.ME

Айрим туманларда электр 2 соатгача мажбурий чекланди

Ҳозирги кунда электр энергиядан жуда кўп фойдаланиляпти - натижада 16 июль куни мамлакат бўйича суткалик электр истеъмоли 291 млн кВт·соатга чиқди. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич.

Катта авария бўлмаслиги учун Энергетика вазирлиги айрим туманларда электрни вақтинча, 2 соатгача чеклашга мажбур бўлди:

Қашқадарёда - Кўкдала ва Чироқчи
Жиззахда - Шароф Рашидов ва Зомин
Хоразмда - Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир
Тошкент вилоятида - Тошкент ва Зангиота туманлари


Вазирлик ноқулайликлар учун узр сўради ва электрдан тежамкор фойдаланишга чақирди. Кераксиз жиҳозларни ўчириб, кондиционерни 24-26° да ишлатсак, тармоққа ҳам, чўнтагимизга ҳам енгил бўлади. Қанча ишлатаётганингизни DOMO'да кўриб турасиз - 200 кВт лимитга қанча қолгани ҳам кўриниб туради.

📅 Яхши хабар: Ўзгидрометга кўра, 21 июлдан барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасая бошлайди - 6-9 даражага тушади.

Бу постни яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг - улар ҳам хабардор бўлишсин 👇

💙 DOMO - сизники!

💼 DOMOuz | 📲 Иловани юклаб олиш
❤33👍16😭8🤔4👏3
July 17, 2026 39.5K 92