Сертификатга эга абитуриентларга максимал балл бериш тизими қайта кўриб чиқилмоқда
Олий таълим вазирлиги ва Билимни баҳолаш агентлиги олийгоҳларга қабулда миллий сертификатга эга абитуриентларга максимал балл бериш тизими қанчалик тўғрилигини кўриб чиқяпти. Чунки битта жойга жуда кўп абитуриентларнинг тиқилиб қолиши ва бошқа масалалар юзага келган.
Сертификат олувчилар йилдан йилга ошиб боряпти ва бир неча йилдан кейин уларнинг сони тест топширувчилар сонидан ошиб кетади. Биз буни олдиндан кўра билиб, механизмларини ишлашимиз керак, деди вазир ўринбосари Сардор Ражабов.
👉 https://kun.uz/kr/27853119
Kun.uz расмий канали
Forwarded fromKun.uz | Расмий канал

4August 19, 2026 195