Педагог ходимларга 1-октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача… — CHAQMOQ — TG.ME

⚡️Педагог ходимларга 1-октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлари куни“ муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши қайд этилган.
 
➡️ Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
 
Маълумот учун, ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 360 минг сўмни ташкил қилади.
 
✔️ Яъни, педагог ва раҳбар ходимларга “1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлари куни“ муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача миқдорида мукофот пули берилади.


❤️‍🔥 @CHAQMOQ
❤15👍11
September 26, 2026 7.2K 60