Учкўприкда овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди ▪️… — CHAQMOQ — TG.ME

CHAQMOQ❗️Фарғонада 37 киши фаст-фуддан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди 17–18 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Учкўприк туманида 37 нафар фуқаро ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан шифокорларга мурожаат қилган. Дастлабки суриштирувда…
❗️Учкўприкда овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди

▪️ Аввал хабар берганимиздек, 2026-йил 17-18-cентабр кунлари Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

⏱ Соат 20:00 ҳолатига 57 нафар фуқаро тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва шифохонага ётқизилган.
🧭 Эслатиб ўтамиз, дастлабки эпидемиологик суриштирув жараёнида мурожаат қилган фуқаролар Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида жойлашган “фаст-фоод“ маҳсулотлари тайёрлайдиган шохобчалардан бирида хот-дог ва нон-бургер каби маҳсулотларни истеъмол қилгани аниқланган.

❗️Шифокорлар томонидан беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилинган. Оғир ва реанимацион беморлар йўқ. 

❌️Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик тўхтатилди


☄️ @CHAQMOQ
❤26😱1
September 18, 2026 11.3K 33