Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Салар” канали бўйи ободонлаштирилиб, замонавий дам олиш масканига айлантирилади
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Қарийб 1,5 километр узунликдаги ҳудуд Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги биноси олдидан бошланиб, Марказий истироҳат боғигача давом этади.
Лойиҳа доирасида мавжуд дарахтлар ва яшил ҳудудлар сақлаб қолиниб, тартибга келтирилади. Канал бўйидаги бинолар хатловдан ўтказилиб, ноқонуний эгалланган ҳудудлар тартибга солинади.
Шунингдек, ҳудудда пиёдалар ва велойўлаклар, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус йўлаклар, ўриндиқ ва айвончалар, болалар ҳамда воркаут майдончалари ташкил этилади.
Мирзакалон Исмоилий маҳалласидаги 1А, 2, 3, 5 ва 7-сонли кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларидан самарали фойдаланилиб, тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилади. Бу орқали янги иш ўринлари яратилади.








