Бу ҳаракат хавфсизлигини таъминлашми ёки аксинча, ҳайдовчилар ва ўз… — CHAQMOQ — TG.ME

Бу ҳаракат хавфсизлигини таъминлашми ёки аксинча, ҳайдовчилар ва ўз жонларини хавф остига қўйишми?

Халқаро аҳамиятга эга М37 магистраль йўлининг Ғиждувон туманидан ўтган қисмида ярим кечаси йўлни шу тарзда тўсиб, автомобилларни йўл ўртасида тўхтатиб рейд ўтказиш қанчалик тўғри?

Худо кўрсатмасин, катта тезликда келаётган автомобиль ходимлардан бирини уриб юборса, оқибати жуда оғир бўлиши мумкин. Ахир бу маҳалла ичидаги кичик йўл эмас — халқаро аҳамиятга эга магистраль.

Ўйлаймизки, бундай чора кўрилишига жиддий сабаб бўлган ва масъуллар ҳолатга муносабат билдиради. Агар бу шунчаки профилактик рейд бўлса, бундай усулнинг ўзи ҳайдовчилар учун катта хавф туғдирмайдими?

❤️‍🔥 @CHAQMOQ
🤬54❤19👍16🔥2
September 11, 2026 2.5K 6