Эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳақида хабар бермаганлар… — CHAQMOQ — TG.ME

❗️Эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ ёки 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида тегишли идораларга хабар бермаганлик учун жарима белгилаш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳаси 19 сентябрга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Унга кўра, маҳалла, ФҲДЁ, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда диний идора вакиллари бундай ҳолатлардан хабардор бўлса, ички ишлар органлари ва «Инсон» марказларига хабар бериши керак бўлади.

Хабар бермаган фуқаролар ва хизматчиларга 3–5 БҲМ, мансабдор шахсларга эса 5–10 БҲМ жарима солиш таклиф қилинмоқда.

Қоида бир йил ичида такрорланса, жарима миқдори яна оширилади.

❤️‍🔥 @CHAQMOQ
❤7👏4⚡1👍1
September 8, 2026 7.8K 1 12