Мактаб ёшидаги қизлар бемалол сигарет чекиб ўтиришибди...
Ўқитувчи сал қаттиқроқ гапирса, дарров айбдор қиламиз. Лекин тарбия масаласида ўзимиз қаерда қоляпмиз?
Қизлар сигаретга ўрганяпти, айрим ёшлар гиёҳванд моддалар тарқатишга аралашяпти. Кечагина эса ёш болага темир браслет юттириб, реанимацияга тушириб қўйишгани ҳақида хабар тарқалди.
Буларнинг барчаси жамиятда тарбия масаласига жиддийроқ эътибор қаратиш кераклигини кўрсатяпти.




