Ушбу окладга 25 фоизгача КПИ тўловлари, мартаба даражаси учун 20 фоизгача устама ҳамда бонуслар қўшилади.
❗️Мисол учун, ижро этувчи ҳокимият органи ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси 3-разрядни ҳисоблаймиз.
Агар ходимнинг 6-10 йил иш стажи бўлса: Оклад: 5 984 000 сўм, KPI 25%: 1 496 000 сўм, мартаба даражаси учун 5% устама 299 200 сўм, жами: 7 779 200 сўм бўлади. Демак, 6–10 йил иш стажига эга Бош мутахассисга 25% KPI ва 5% мартаба устамаси билан 7 млн 779 минг 200 сўм ойлик тўланиши мумкин. Бонуслар ва бошқа қўшимча тўловлар ушбу суммадан ташқари ҳисобланади




