Саида Мирзиёева маданий дипломатия орқали Ўзбекистон меросини дунёга… — CHAQMOQ — TG.ME

Саида Мирзиёева маданий дипломатия орқали Ўзбекистон меросини дунёга танитмоқда

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан биргаликда Қатар Ислом санъати музейида ташкил этилган “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этди.

Экспозициядан Ўзбекистон музейлари ҳамда Қатар коллекцияларидан ўрин олган ноёб экспонатлар жой олган. Унда исломдан аввалги даврдан Сомонийлар ва Темурийлар даврига, шунингдек, бугунги кунгача бўлган тарихий жараёнларни акс эттирувчи осори-атиқалар, анъанавий ҳунармандчилик ва тўқимачилик санъати намуналари намойиш этилмоқда.

Шунингдек, қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Тошкент, Самарқанд ва Бухорога ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам ўз ишини бошлади. Унда ўзбек маданияти ва анъаналаридан илҳомланган заргарлик буюмлари, хаттотлик намуналари, гиламлар ҳамда фотосуратлар тақдим этилган.

Мазкур кўргазмалар Қатар аҳолиси ва меҳмонларини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий мероси билан яқиндан таништириш, шунингдек, Ўзбекистон-Қатар маданий алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.


☄️ @CHAQMOQ
👍60🔥25❤17👏10🤣3
September 3, 2026 6.2K 2 2