Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 28- август куни Денов тумани ҳудудида юз берган.
Зарба оқибатида Gentra йўл четидаги бетон устунга урилиб, пачақланиб кетган. Машина салонидан бир киши отилиб чиқиб кетгани тасвирларда кўринади.
Ҳозирча ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар расмий изоҳ бермади.



