Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.
“Тадбир доирасида фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликлар хатловдан ўтказилиб, субъектларнинг ҳолати, таркиби ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимотига аниқлик киритилади”, - дейилади мажлис баёнотида.
Қайд этилишига кўра, Республикада меҳнат билан банд бўлган 15,2 млн аҳолининг 6,5 млни (42%) даромадлари расмий ҳисобда тўлиқ акс этмаяпти. Рўйхатдан ўтган кўплаб кичик ва ўрта бизнес субъектлари амалда ишламайди ёки фаолиятини тўхтатган.





