Ижтимоий тармоқларда 15 сентябрдан ўзбекистонликларнинг Таиландга… — CHAQMOQ — TG.ME

❗️Ижтимоий тармоқларда 15 сентябрдан ўзбекистонликларнинг Таиландга визасиз кириши бекор қилинади, деган хабарлар тарқалмоқда.

Аслида...

Таиланд ҳукумати расмий Royal Gazette нашрида эълон қилган янги қарорга кўра, 2026 йил 15 сентябрдан АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи давлатлари каби 60 та мамлакат фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз муддат 30 кунга қисқартирилади. Яъни бу чеклов аввалдан визасиз юрган давлатларга тегишли.

Ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз тизим 2026 йил 15 июлдан расман бекор қилинган. Шу сабабли 15 сентябрдаги ўзгаришлар бизга таъсир қилмайди.

Ўзбекистон фуқаролари Таиландга бориш учун барибир Таиланд Электрон виза тизими орқали олдиндан онлайн виза олишлари шарт.

❤️‍🔥 @CHAQMOQ
❤10😁3🤡1
September 2, 2026 10.7K 4