Зафаробод туман ҳокимининг хизмат машинасида мактабда ўқийдиган ўғли… — CHAQMOQ — TG.ME

❗️Зафаробод туман ҳокимининг хизмат машинасида мактабда ўқийдиган ўғли ЙТҲга учради

30 август куни Жиззах вилояти Зафаробод туман ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов ўзига бириктирилган KIA Seltos русумли хизмат автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда. Манбаларга кўра, автомобил катта юк машинасининг орқа томонига урилган, рулда ҳокимнинг мактабда ўқийдиган ўғли бўлган.

Тан жароҳатлари олган ота-бола дастлаб Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо уларнинг аҳволи оғир бўлгани боис тез ёрдам машинасида Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Жиззах шаҳридаги филиалига олиб кетилган.

Ҳокимнинг аҳволи оғир, у жонлантириш бўлимида.

❤️‍🔥 @CHAQMOQ
😢21❤18🤬7👀6👍2
September 2, 2026 10.6K 3 47