Ўзбекистонда 6 ойда 11 703 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган Олий… — Buxoroliklar 🇺🇿 — TG.ME

‼️ Ўзбекистонда 6 ойда 11 703 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган

Олий суд маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 11 703 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 133 нафарга кўп.

Жумладан:

🔹 5 788 нафар — гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар бўйича;
🔹 779 нафар — коррупцияга оид жиноятлар бўйича озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп кўрсаткич:

📍 Тошкент шаҳри — 2 030 нафар
📍 Фарғона вилояти — 1 462 нафар
📍 Тошкент вилояти — 1 452 нафар

Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган — 317 нафар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий суди.

Батафсил 👉 @BUXORO
September 7, 2026 13.4K