Россия ТИВ раҳбари Германиянинг Лейпциг аэропортидаги дрон бўйича… — Burchak | Rasmiy kanal — TG.ME

🇷🇺🇩🇪 Россия ТИВ раҳбари Германиянинг Лейпциг аэропортидаги дрон бўйича айбловларни "ҳақиқий урушнинг бошланиши" деб атади

"Қанақадир дронни топишибди. Россияники дейишди, ҳеч ким суриштириб ҳам ўтирмади. Бу, аслини олганда, ҳақиқий урушнинг бошланиши. Эсимда, Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин ҳам немислар турли важлар билан ўз дипломатик миссияларини ёпганди", — деди Сергей Лавров.

Аввалроқ, Германиядаги Лейпциг аэропортида Украина юк самолёти яқинида портловчи модда ўрнатилган дрон топилгани хабар қилинган эди. Учувчисиз аппаратга бириктирилган портловчи қурилма ишламай қолган, унинг детонатори носоз бўлган. Германия хавфсизлик хизматлари ушбу ҳодисани ҳужум қилишга уриниш сифатида баҳоламоқда. Бунга жавобан немис ҳукумати Бонндаги Россия консуллигини ва Берлиндаги “Рус уйи”ни ёпди. Бундан ташқари, Германия россияликларнинг мамлакатга кириши устидан назоратни кучайтиради ва Россияга қарши санкцияларни янада қатъийлаштиришга ҳаракат қилади.

Россия ҳам ўз навбатида мамлакатдаги Гёте институти бўлимлари ва Санкт-Петербургдаги Германия консуллигини ёпишини маьлум қилган. "Россия ва Германия муносабатларидаги кескинликнинг янги босқичи оқибатлари учун жавобгарлик тўлиғича Берлиннинг зиммасидадир", дейилади Россия ТИВ баёнотида.


🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
❤9🤣4👍1😡1
September 8, 2026 2.4K 1