Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир унинг сиёсати натижасида мамлакат қамоқхоналари «дўзах»га айланганини айтди. У буни ҳужумларни жиловловчи омил сифатида баҳолади.
Бен-Гвир аввал ҳам фаластинлик маҳбуслар учун қамоқхона шароитларини кескин оғирлаштирганини очиқ айтган. 30 август куни у қамоқхонадаги шароитлар «энг минимал даражага» туширилганини билдирган. (timesofisrael.com)





