Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуга қарши коррупсия иши суд таътили тугагач, Қуддус туман судида қайта тикланмоқда.
Жорий ҳафтада 4 кун давом этиши режалаштирилган суд мажлислари октябрдан бошлаб ҳафтасига 5 кунгача узайтирилиши ва иш Исроил тарихида бўлмаган тезликда олиб борилиши кўзда тутилган.
Нетаняху “1000”, “2000” ва “4000” рақамлари остида маълум бўлган учта иш юзасидан пора олиш, фирибгарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айбловлари билан суд қилинмоқда.


